• Ko'rish rejimi

    Odatiy versiya

    Oq-qora versiya

    Kontrast versiya

    Ovoz berishni yoqish

    Shrift o'lchami
    A+ A-
  • Ko'rish rejimi

    Odatiy versiya

    Oq-qora versiya

    Kontrast versiya

    Ovoz berishni yoqish

    Shrift o'lchami
    A+ A-

GM Uzbekistan’га қилинган аҳоли мурожаатлари сони 54 фоизга камайди

GM Uzbekistan’га қилинган аҳоли мурожаатлари сони 54 фоизга камайди

GM Uzbekistan’га қилинган аҳоли мурожаатлари сони 54 фоизга камайди

Бугунги кунда GM Uzbekistan АЖ аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, харидорларнинг муаммоларини аниқлаш ҳамда тезкор кўриб чиқилишини таъминлаш бўйича кўп тармоқли самарали механизмларни жорий этган.

Хусусан, компаниянинг Фуқаролар қабулхонаси, Call-Maркази ҳамда “Ишонч телефонлари”, виртуал қабулхоналар ташкил этилган бўлиб,улар орқали доимий равишда фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинади.

Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган ҳар бир мурожаатни пухта ўрганиб, тезкор ҳал этиш учун компаниянинг энг малакали мутахассислари жалб этилган.

Айтиш жоизки, GM Uzbekistan 2019 йилнинг январь-февраль ойларида фуқаролардан 680 та мурожаат қабул қилган, бу эса ўтган йилнинг ушбу давридан 54 фоизга кам эканлигини кўрсатмоқда. 

Жумладан ҳисобот даврида қабул қилинган мурожаатлар таҳлили Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар сони — 75%, Компания виртуал қабулхонасига — 20%, Фуқаролар қабулхонаси орқали 53%, юридик ва жисмоний шахсларнинг ёзма мурожаатлари — 61% га камайганлигини кўрсатмоқда. 

Компания мижозлар ва харидорлар билан ишлашда кўрсатилаётган хизматлар ҳамда маҳсулотлар сифатини такомиллаштиришда давом этади.

Биз доим мулоқотга тайёрмиз!

  • 05.03.2019 | 13:54
  • Yangiliklar
  • 70
Ulashing

O'xshash yangiliklar