• Ko'rish rejimi

    Odatiy versiya

    Oq-qora versiya

    Kontrast versiya

    Ovoz berishni yoqish

    Shrift o'lchami
    A+ A-
  • Ko'rish rejimi

    Odatiy versiya

    Oq-qora versiya

    Kontrast versiya

    Ovoz berishni yoqish

    Shrift o'lchami
    A+ A-

"UZAUTO MOTORS"ДА ХАШАР

"UZAUTO MOTORS"ДА ХАШАР

Халқимиз азал-азалдан байрамларни, қутлуғ кунларни ўзгача тайёргарлик билан кутиб олади. Кун сайин яқинлашиб келаётган улуғ айём – Наврўзи олам ҳам шулар жумласидандир. Бу байрам арафасида кўча-кўйлар, гузарлар тозаланади, ташкилот, корхона, хонадон ва ҳовлилар тартибга келтирилади, бир сўз билан айтганда, Республикамиз бўйлаб умумхалқ хашари ўтказилади. 

Шу маънода бугун "UzAuto Motors" АЖда ҳам  ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича жамоавий хашар ўтказилди. Унда компаниянинг барча ходимлари фаол иштирок этиб,  белгиланган жойларда тозалаш, ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратишди. Завод ҳудуди ва унга яқин бўлган жойларда кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, Андижон вилояти Хонобод туманидаги дам олиш сиҳатгоҳида ҳам хашар қизғин руҳда ташкил этилди. Хашарчилар иштирокида дарахт ва гул кўчатлари экилди.

Бу каби хашарлар нафақат атроф-муҳитни тоза, обод қилади, балки, ходимлар ўртасидаги аҳллик, бирдамликни янада мустаҳкамлайди.

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

  • 14.03.2020 | 16:22
  • Новости
  • 65
Ulashing

O'xshash yangiliklar