• Ko'rish rejimi

    Odatiy versiya

    Oq-qora versiya

    Kontrast versiya

    Ovoz berishni yoqish

    Shrift o'lchami
    A+ A-
  • Ko'rish rejimi

    Odatiy versiya

    Oq-qora versiya

    Kontrast versiya

    Ovoz berishni yoqish

    Shrift o'lchami
    A+ A-

Ёниб кетган Cobalt автомобили хусусида...

Ёниб кетган Cobalt автомобили хусусида...

GM Uzbekistan компанияси кенг жамоатчилик ҳамда истеъмолчиларга фуқаро Исмаилова М.га тегишли ёниб кетган Cobalt автомобили тўғрисида айрим ОАВларда тарқалган маълумотлар нотўғри талқин этилганлигини маълум қилади.

«Дженерал Моторс Узбекистан» АЖ мутахассислари томонидан ҳодиса ўрганилган. Аниқланишича, автомобиль ёниб кетишига жуда кўп омиллар сабаб бўлган бўлиши мумкин, бироқ асло автомобиль конструкциясидаги носозликлар эмас.

Муаммо ҳақида гап кетганда, автомобиль кузовида металлнинг ичига эгилган тирқиш бўлиб, бу эса ёнғин ўчоғи автомобиль ўнг ғилдираги ёнида содир бўлгани ва катта эҳтимол билан бунинг оқибатида ғилдирак покришкаси портлашига олиб келганлигини кўриш мумкин. Ўнг ғилдирак ёнида ўсаётган ўсимликлар айнан паст томонидан ёнган, уст томонидан эмас. Буларнинг барчаси автомобиль ёниб кетишига ташқи омиллар сабаб бўлганини англатади.

Бундан ташқари мустақил экспертларнинг хулосаларига кўра, электр симларда қисқа туташув излари ҳам бўлмаган.

Автомобилнинг ёниб кетишига техник носозлик сабаб бўлгани ҳақидаги фактларнинг йўқлигига қарамай, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини қондириб, моддий зарарни қоплаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ўз ўрнида айрим ОАВлар ҳали кучга кирмаган суд қарорига ҳамда автомобиль эгасининг келтирган важларига асосланиб ҳақиқатга тўғри келмайдиган хабарни чоп этган.

  • 26.06.2019 | 13:48
  • Axborot xabari
  • 53
Ulashing

O'xshash yangiliklar