• Ko'rish rejimi

    Odatiy versiya

    Oq-qora versiya

    Kontrast versiya

    Ovoz berishni yoqish

    Shrift o'lchami
    A+ A-
  • Ko'rish rejimi

    Odatiy versiya

    Oq-qora versiya

    Kontrast versiya

    Ovoz berishni yoqish

    Shrift o'lchami
    A+ A-

«Tracker» автомобилини йирик узелли йиғишни ўзлаштириш жараёни муваффақиятли ўтмоқда

«Tracker» автомобилини йирик узелли йиғишни ўзлаштириш жараёни муваффақиятли ўтмоқда

Ҳурматли харидорлар, «GM Uzbekistan» АЖ моделлар қаторини янгилаш борасидаги глобал стратегиясига мувофиқ, «GM Uzbekistan» акциядорлик жамияти «GM Korea» билан ҳамкорликда компаниянинг Тошкент шаҳридаги филиалида «Tracker» моделини йирик узелли йиғиш ишларини олиб бормоқда.

Ушбу моделни ишлаб чиқаришни амалга ошириш, шунингдек Тошкент шаҳридаги «GM Uzbekistan» филиалига ускуна ва бутловчи қисмларни етказиб бериш учун «GM Uzbekistan» ва «GM Korea» ўртасида бир қатор шартномалар имзоланган. Синов ишлаб чиқариш доирасида айни дамда 28 дона «Tracker» автомобили йиғилди.

Айтиш жоизки, «Tracker» автомобилини дастлабки йирик узелли йиғиш муваффақиятли амалга оширилди. Оммавий ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши санаси, шунингдек автомобиль хусусиятлари ва нархлари ҳақида батафсил маълумот барча ишлаб чиқариш жараёни йўлга қўйилгандан сўнг берилади.

Сабрингиз учун миннатдормиз, биз билан қолинг!

  • 18.10.2018 | 02:28
  • Yangiliklar
  • 63
Ulashing

O'xshash yangiliklar